"Тоттенхэм" Европа Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида АЗни мағлуб этди - 3:1. Ўйин Лондонда бўлиб ўтди.
Инглизлар сафида Уилсон Одорбер дубль қайд этди ва Жеймс Мэддисон битта гол урди. Меҳмонларнинг ягона голи Пер Копмейнерс ҳисобига ёзилди.
Биринчи ўйинда "Тоттенхэм" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди, шунинг учун "шпорлар" икки ўйин натижасига кўра чорак финалга йўл олди ва у ерда "Айнтрахт" билан тўқнаш келади.