Москвада бўлиб ўтган Ғалаба паради дунёга Россия етакчиси Владимир Путин ёлғиз эмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда Испаниянинг El Pais газетаси мақоласида қайд этилган.
"Путин дунёга ва русларга ёлғиз эмаслигини кўрсатди... Минбарда унга ўттизга яқин етакчилар, жумладан... Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳам қўшилди," - дейилади материалда.
Журналистлар Москвадаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда Бразилия етакчиси Луис Инасиу Лула да Силва, Словакия бош вазири Роберт Фицо ва Сербия президенти Александр Вучич иштирок этаётганига эътибор қаратди.