Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Эл Класико»ни ким бошқариши маълум бўлди

«Эл Класико»ни ким бошқариши маълум бўлди

«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги навбатдаги класикога ҳакам тайинланди.

Рикардо де Бургос Бенгоэчеа Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган марказий баҳсни бошқариб боради.

37 ёшли ҳакам январ ойида ушбу жамоалар ўртасида Испания Суперкубоги финалида ишлаган ва унда каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша ўйинда мадридликлар яримҳимоячиси Дани Себальос Гавининг сочидан тортган, каталонияликлар ҳавбеки эса уни туртиб юборганди. Аммо футболчиларга карточка кўрсатилмаган.

Шунингдек, Бенгоэчеа 2017 йилги Суперкубокда ҳам ҳакамлик қилган ва унда «Реал» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинда 8та сариқ карточка кўрсатилган (3таси «Барса», 5таси «Реал» футболчиларига), Криштиану Роналду эса ҳакамни туртгани учун четлатилганди.

«Барселона» — «Реал» баҳси 19 март куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 20 мартда ўтганда 01:00да бошланади.

Киритилди: 23:48 18.03.2023. Ўқилди: 3769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!