"Рейнжерс" Европа Лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида "Фенербахче"ни мағлуб этди. Ўйин Шотландиядаги "Айброкс" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг асосий вақтида Туркия жамоаси ярим ҳимоячиси Себастьян Шиманский дубль қайд этди. Дастлабки учрашувда "Рейнжерс" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани учун жамоалар яна икки бўлимда 15 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишди. Қарама-қаршилик ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди - 3:2.
Чорак финалда "Рейнжерс" Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши баҳс олиб боради.