Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эксперт смартфондаги геолокация функциясини ўчириб қўйишнинг фойдаси ҳақида гапирди

Эксперт смартфондаги геолокация функциясини ўчириб қўйишнинг фойдаси ҳақида гапирди

Мутахассиснинг сўзларига кўра, мобил иловалар фойдаланувчининг реклама борасидаги қизиқишлари билан ўзаро алмашиб туради. Улар орасида смартфон эгасининг турли манбалардан келувчи, хусусан, қаерда эканлигини кузатувчи маълумотлар ҳам ўрин олган.

«Масалан, фойдаланувчи Instagram’га кирса, илова у Қизил майдонда эканлигини аниқлай олади ва бу маълумотни бошқа ҳамкор иловага узатади», — дейди Гриценко.

Бундан ташқари, геолокацияни ўчириб қўйиш смартфон аккумуляторининг узоқроқ ишлашига хизмат қилади. Шу билан бирга, у геолокацияни бутунлай ўчиришни тавсия қилмайди, чунки бу борадаги маълумотларни тўпловчи алгоритмлар айрим вақт оралиғида ишлайди.

Аввалроқ TelecomDaily ахборот-таҳлил агентлиги раҳбари смартфон учинчи шахс томонидан тингланаётганини қандай билиш мумкинлиги тўғрисида маълумот берганди.

Киритилди: 00:26 30.06.2020. Ўқилди: 3260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!