Олимларнинг маълумотларига кўра, глобал иқлим ўзгариши ҳозирги суръатда давом этса, инсоният яқин ўн йилликларда қаҳва, шоколад ва вино каби маҳсулотлардан маҳрум бўлиши мумкин.
Қаҳва иқлимга энг сезгир экинлардан бири ҳисобланади. Ҳароратнинг ошиб бориши ва намлик миқдорининг ўзгариши қаҳва ҳосилдорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Какао дарахти ҳам доимий +25°C ҳарорат ва юқори намликни талаб қилади. Сўнгги йилларда Кот-д’Ивуар ва Ганада қурғоқчилик ҳамда тупроқнинг деградацияси кучайгани сабабли какaо етиштириш қийинлашмоқда.
Шунингдек, иқлим ўзгариши Европанинг вино саноатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳароратнинг ошиши натижасида узум тезроқ пишади, бу эса шаробнинг таъми ва кислотасини ўзгартиради.
Муттахассислар таъкидлашича, мазкур ҳолат жаҳон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қаҳва, какaо ва вино экспорти миллионлаб одамлар учун иш ўрни ҳисобланади. Ҳосилдорликнинг пасайиши натижасида нархлар ошиши, сифатнинг эса пасайиши эҳтимолдан холи эмас.
Масалани бартараф этиш учун мутахассислар рақамли мониторинг тизимлари, намликни бошқариш усуллари ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни тавсия этмоқда.