Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЕИ Ўзбекистоннинг Trade Engine System компаниясини Россияга қарши санкцияларнинг 17-тўпламига киритди

ЕИ Ўзбекистоннинг Trade Engine System компаниясини Россияга қарши санкцияларнинг 17-тўпламига киритди

Санкциялар рўйхати Европа Иттифоқининг расмий сайтида эълон қилинган.

Европа Иттифоқининг 17-санкция пакетига Россия, Ўзбекистон, Беларус, Хитой, Туркия, БАА, Сербия ва Ветнамдан 75 нафар жисмоний шахс ва юридик шахс киритилди.

Trade Engine System 2022 йилда рўйхатдан ўтган бўлиб, электрон ва телекоммуникация ускуналари ва эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланади.

Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатига киритилган Ўзбекистон компаниялари сони бештага етди. 2023 йилдан бери санкциялар рўйхатида Alfa Beta Creative LLC, GFK Logistics Asia LLC, Mvizion LLC, 2025 йил февралидан Uzstanex LLC бор.

Бундан ташқари, Украина ҳукумати ҳам Ўзбекистон компанияларини ўзининг санкция рўйхатига киритган. Булар: “Оҳангаронцемент”, қурилиш техникасини ижарага берувчи Mercury Renaissance, ёғоч материаллари ва целлюлоза ишлаб чиқарувчи Raw Materials Cellulose, шунингдек, Фарғона кимё заводи.

Киритилди: 09:51 22.05.2025. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!