Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи Ташқи ишлар кенгаши йиғилишида матбуот анжуманида маълум қилди.
"Октябр ойида Грузияда бўлиб ўтган парламент сайловлари мамлакатнинг ҳозирги ҳукумат давридаги “демократик чекинишини” тасдиқлаганига муносабат билдирган ҳолда, Европа Иттифоқи Грузия қуролли кучларини Европа тинчлик жамғармаси орқали қўллаб-қувватлашни бекор қилди, шунингдек, Тбилисига тўғридан тўғри 121 миллион евро ажратишни тўхтатди. Бу маблағлар фуқаролик жамияти ва тўғридан тўғри грузин халқига фойда келтирадиган дастурларга йўналтирилади", — дея аниқлик киритди Европа дипломатияси раҳбари.
Сайловда "нима бўлганини диққат билан ўрганиш учун" ЕИ Грузияга сиёсий миссия юборади ва овоз бериш жараёни бузилишига ўз баҳосини тақдим этиш учун Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюронинг Грузиядаги сайловни кузатиш миссияси раҳбари таклиф этилади.