Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен эълон қилди.
"Европа Иттифоқи Ғазо секторида юзага келган оғир гуманитар инқироз сабабли Исроил давлатига барча молиявий ёрдамни тўхтатди, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва Ҳолокост ёдгорликларига йўналтирилган маблағлар бундан мустасно", — деди Еврокомиссия раҳбари.
Урсула фон дер Ляйен, шунингдек, Евроиттифоқ-Исроил уюшмаси келишувини ҳам қисман тўхтатиб қўйишни режалаштирилаётгани ва Нетаняҳу ҳукуматидаги радикал қарашдаги вазирларга қарши санкциялар тайёрланаётганини маълум қилди.