Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЕИ дипломатлари: АҚШ яқин ойларда Европадаги қўшинларини қисқартиради

ЕИ дипломатлари: АҚШ яқин ойларда Европадаги қўшинларини қисқартиради

Европа Иттифоқи тез орада Америка қўшинларининг Европадаги қисқариши эълон қилинишини кутмоқда.

Бу ҳақда Handelsblatt ёзмоқда.

"Юқори мартабали европалик дипломатлар АҚШ яқин бир неча ой ичида Европадаги ҳарбий иштирокини қисқартиришини эълон қилишини кутмоқда - гарчи қачон ва қандай ҳажмда экани ҳозирча номаълум бўлса ҳам," - дейилади материалда.

Қайд этилишича, НАТОда ҳам шундай сценарийга тайёргарлик кўрилмоқда.

Шу билан бирга, таъкидланишича, ГФР канцлери Фридрих Мерц аллақачон европаликларни тинчлантиришга ҳаракат қилиб, АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштироки қисқариши аломатлари йўқлигини маълум қилган.

Киритилди: 19:24 25.05.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!