Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эгей зайтунзорлари: асрлик анъана, ноёб таъм ва саёҳат учун янги манзил

Эгей зайтунзорлари: асрлик анъана, ноёб таъм ва саёҳат учун янги манзил

Сўнгги йилларда сайёҳлик бўйича глобал тенденциялар кескин ўзгармоқда. Бугун сайёҳлар учун манзилнинг ўзига хос руҳини маҳаллий маданият билан бирга ҳис қилиш энг муҳим тажрибага айланди. Европа Саёҳат Комиссиясининг (ЭТC) “Европадаги саёҳат руҳи мониторинги” ҳисоботига кўра, европалик сайёҳларнинг 60 фоизи яқин ойларда бир нечта ҳудудга эмас, балки битта манзилга саёҳат қилишни режалаштирган. Бу эса сайёҳларнинг маҳаллий маданиятга яқинлашиш истаги ортиб бораётганини кўрсатади.

Туркия айнан шундай тажриба истаганлар учун ажойиб имкониятларга бой ўлкадир. Масалан, мавсумий ҳосилларда иштирок этиш ҳар бир киши учун беназир тажриба бўла олади. Ўрта ер денгизи иқлими ва чуқур илдиз отган зайтун етиштириш анъанаси билан Туркия дунёдаги етакчи зайтун ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторига киради. Айниқса, Эгей минтақасида октябрдан январгача давом этадиган зайтун йиғим-терими ўзига хос фаолият сифатида ажралиб туради.

Эгей: зайтун анъанасининг юраги

Анадолу маданиятида зайтун дарахти марказий ўринга эга бўлиб, ҳатто унинг келиб чиқиши шу ҳудудга бориб тақалади, деган фикрлар мавжуд. Бугунги кунда зайтун етиштириш Туркиянинг Эгей ва Мармара соҳилларидан тортиб, Ўрта ер денгизи ва Жануби-шарқий ҳудудларигача кенг тарқалган. Катта зайтунзорларга эга мамлакат дунёнинг энг йирик бешта зайтун ва зайтун мойи ишлаб чиқарувчиларидан бири саналади. Шунингдек, у Европа Кенгашининг “Зайтун йўналишлари” рўйхатига ҳам киритилган бўлиб, бу ерда 50–80 турдаги зайтун навлари етиштирилади.

Эгей соҳили эса бу мероснинг энг қудратли маркази бўлиб, мамлакатдаги зайтун дарахтларининг 75 фоизи айнан шу ҳудудда жойлашган. Бу ерда зайтун нафақат тирикчилик манбаи, балки ҳаёт тарзи, маданият ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадриятдир. Чанаккаледан Баликесиргача, Манисадан Измиргача, Айдиндан Муғлагача бўлган ҳудудларда учрайдиган қадимий дарахтлар асрлар давомида яшаб келаётган анъанани акс эттиради.

Ҳосил мавсумида минтақа янада жонланади, оилалар биргаликда теримга чиқади, боғлар эса байрамона кайфиятга тўлади. Бу сайёҳлар учун қуёшли зайтунзорлар бўйлаб сайр қилиш, ҳосил жараёнида қатнашиш ва Эгей ҳаётининг ўзига хос руҳи билан танишиш имконидир.

Зайтун Эгей таомларининг ажралмас қисми бўлиб, нонушталардан тортиб, таомлар тайёрланишида зайтун ва зайтун мойининг ўрни беқиёсдир. Ҳосил мавсуми, одатда, зайтунлар етилгач, ёз охирида бошланади. Эгей аҳолиси ҳар бир зайтунни алоҳида теришни афзал кўради — бу усул энг тиниқ ва сифатли зайтун мойини олиш имконини беради. Теримдан кейин ҳосил тегирмонларга олиб борилади ва зайтун мойи сиқиб олинади.

Зайтун дарахти йўналиши — маданият ва тарих бўйлаб саёҳат

Зайтун меросини чуқурроқ ҳис қилишни истаганлар учун энг яхши йўналиш — Зайтун дарахти йўли. Ушбу маршрутда муҳим зайтун етиштириладиган Каз тоғлари ва Чаноққалъадаги Адатепе зайтун мойи музейи жойлашган. У Туркиянинг биринчи зайтун мойи музейи ҳисобланади. Баликесирдаги Айвалик тумани эса ўзининг географик кўрсатгич сифатида рўйхатга олинган зайтун мойи билан танилган. Маниса вилояти бугунги кунгача мева бериб келаётган энг қадимий дарахтлардан бири, 1650 йиллик Киркағач зайтун дарахти билан сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда.

Урлада милоддан аввалги VI асрга оид қадимий Клазоменаи зайтун мойи маркази ва 4 минг йиллик зайтун етиштириш анъанасини акс эттирувчи Кўстем музейи жойлашган. Бу ҳудуд нафақат зайтуни, балки узумзорлари билан ҳам машҳур!

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!