"Монако" ўз майдонида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-тур учрашувида "Манчестер Сити" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Меҳмонлар сафида Эрлинг Холанд 15 ва 44-дақиқаларда гол урди. Мезбонлар таркибида 18-дақиқада Йордан Тезе гол урган бўлса, 90-дақиқада Эрик Дайер пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
"Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси умумий босқичи жадвалида 4 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. "Монако" эса 1 очко билан 30-поғонада жойлашган.
Кейинги турда "Манчестер Сити" сафарда "Вильярреал"га қарши ўйнаса, "Монако" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилади.
Чемпионлар лигаси, 2-тур
01.10.2025, чоршанба, 23:59
Монако - Манчестер Сити - 2:2
Голлар: Холанд, 15 (0:1). Тезе, 18 (1:1). Холанд, 44 (1:2). Дайер, 90 - пенальтидан (2:2)
Монако: Кен, Дайер, Салису (Кабраль, 82), Керер, Тезе, Кулибали (Биерет, 82), Диатта, Вандерсон (Уттара, 22), Аклиуш, Фати (Идумбо, 64), Балогун (Иленихенья, 82)
Манчестер Сити: Доннарумма, Рубен Диаш, Гвардиол, О`Райли, Стоунс (Матеус Нунес, 72), Родри (Гонсалес, 61), Рейндерс, Фоден, Доку (Савио, 61), Бернарду Силва, Холанд
Огоҳлантиришлар: Диатта, 63 - Доннарумма, 39. Родри, 57. Бернарду Силва, 88. Савио, 90