Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЕЧЛ. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

ЕЧЛ. "Реал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

"Реал" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси умумий босқич 7-туридан ўрин олган "Монако"га қарши баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 6:1.

"Реал" (15 очко) Чемпионлар Лигаси умумий турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. "Монако" (9 очко) 20-ўринда бормоқда.

Кейинги турда монаколиклар ўз майдонида "Ювентус"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 28 январь куни бўлиб ўтади. "Реал" шу куни "Бенфика" меҳмони бўлади.

Реал - Монако - 6:1

Голлар: Мбаппе, 5 (1:0). Мбаппе, 26 (2:0). Мастантуоно, 51 (3:0). Керер, 55 - ўз дарвозасига (4:0). Винисиус Жуниор, 63 (5:0). Тезе, 72 (5:1). Беллингем, 80 (6:1)

Реал: Куртуа, Рауль Асенсио (Себальос, 46), Хейсен, Камавинга (Карвахаль, 76), Вальверде (Месо, 83), Тчуамени, Беллингем, Арда Гюлер (Ф. Гарсия, 76), Винисиус Жуниор, Мастантуоно (Г. Гарсия, 71), Мбаппе

Монако: Кен, Дайер, Керер, Кайю Энрике, Вандерсон (Уттара, 61), Тезе, Закария (Бамба, 73), Фати (Кулибали, 61), Головин (Мишаль, 84), Аклиуш, Балогун (Иленихенья, 73)

Огоҳлантиришлар: Беллингем, 44 - Закария, 33

Киритилди: Бугун 07:00. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!