Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЕЧЛ. "Реал", "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ғалаба қозонди, "Ливерпуль" мағлуб бўлди

ЕЧЛ. "Реал", "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ғалаба қозонди, "Ливерпуль" мағлуб бўлди

4 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/27 йилги мавсуми умумий босқичида 4-турнинг сўнгги тўққизта учрашуви бўлиб ўтди.

Мадриднинг "Реал" клуби Грецияда АЕКни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. "Манчестер Сити" ҳам Германияда "Лейпциг" устидан худди шундай ҳисобда ғалаба қозонди.

Куннинг кутилмаган натижаларидан бири Истанбулда қайд этилди. "Фенербахче" ўз майдонида "Ливерпуль"ни 3:2 ҳисобида енгди.

Италиянинг "Комо" клуби эса Францияда "Ланс" дарвозасига жавобсиз эмас, нақ 9 та гол йўллади. Учрашув 9:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.

Шунингдек, "Порту" "Наполи"ни 4:1, "Боруссия" Дортмунд "Бетис"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Арсенал" ва "Брюгге" ҳам сафарда уч очкони қўлга киритди.

Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби Норвегияда "Викинг"га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

ЕЧЛ. Умумий босқич. 4-тур

4 ноябрь, чоршанба

АЕК – "Реал" – 2:3

"Фенербахче" – "Ливерпуль" – 3:2

5 ноябрга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан)

"Боруссия" Дортмунд – "Бетис" – 2:1

"Порту" – "Наполи" – 4:1

ПСВ – "Брюгге" – 1:2

"Лейпциг" – "Манчестер Сити" – 2:3

"Ланс" – "Комо" – 1:9

"Славия" – "Арсенал" – 1:2

"Викинг" – "Сабаҳ" – 4:1

Шу тариқа, 4-турнинг иккинчи ўйин кунидаги тўққизта баҳсда жами 39 та гол урилди. Барча учрашувларда ғолиб аниқланди.

Киритилди: Бугун 12:03. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!