Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ: Мадрид дербисида "Реал" ютди, "Арсенал"дан йирик ғалаба

ЕЧЛ: Мадрид дербисида "Реал" ютди, "Арсенал"дан йирик ғалаба

Футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи қизғин давом этмоқда. Кеча ўтган ўйинларда мухлислар шиддатли ва муросасиз баҳсларга гувоҳ бўлди.

"Астон Вилла" меҳмонда "Брюгге"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "ПСВ" меҳмони бўлган "Арсенал" рақибини аяб ўтирмади - 1:7. «Боруссия Д» ва «Лилль» ўртасидаги тўқнашув эса 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.

Кечанинг энг асосий тўқнашуви, шубҳасиз, Мадрид дербиси бўлди. «Реал» ва «Атлетико» ўртасидаги учрашувнинг 4-дақиқасида Родриго ҳисобни очди, 32-дақиқада эса Альварес ҳисобни тенглаштирди. Бутун ўйин давомида кескин кураш кузатилди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Браим Диас гол уриб, «Реал»га ғалаба олиб келди – 2:1!

Бу ғалаба «Қироллик клуби» учун тарихий аҳамият касб этди. «Реал» Европа чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлари кубоги тарихида 300-ғалабага эришган биринчи жамоа бўлди.

Бугун тунда 1/8 финал босқичининг яна бир неча муҳим тўқнашувлари бўлиб ўтади. Ушбу учрашувлар билан танишинг:

«Фейеноорд» – «Интер»

«ПСЖ» – «Ливерпуль»

«Бавария» – «Байер Леверкузен»

«Бенфика» – «Барселона»

Киритилди: 14:03 05.03.2025. Ўқилди: 1371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!