Европа чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-тури доирасида "Ливерпуль" ва "Атлетико" жамоалари "Энфилд"да тўқнаш келишди ва ўйин драматик тарзда якун топди.
"Қизиллар" Робертсон ва Салоҳнинг илк дақиқалардаги голлари эвазига 2:0 ўрин олди. Бироқ, "Атлетико" Льорентенинг икки голи — биринчиси биринчи бўлимда, иккинчиси 81-дақиқада — ҳисобига ҳисобни тенглаштирди.
Сўнгги дақиқаларда "Ливерпуль" шиддатли ҳужумларга ўтди ва 90+3-дақиқада Ван Дейк Собослаининг бурчакдан узатмасини боши билан голга айлантирди.
Ушбу ғалаба жамоага муҳим уч очко таъминлаб берди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб Моҳаммад Салоҳ топилди — у бир гол урди, бир голли узатма берди ва бир неча хавфли вазият яратди.
Чемпионлар лигаси. Умумий босқич, 1-тур
17 сентябрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони
Ҳакам – Маурицио Мариани (Италия)
Ливерпуль (Англия) — Атлетико (Испания) 3:2 (2:1)
Голлар: Робертсон, 4 (1:0). Салоҳ, 6 (2:0). Льоренте, 45+3 (2:1). Льоренте, 81 (2:2). Ван Дейк, 90+3 (3:2).
Ливерпуль: Алиссон; Фримпонг (Брэдли, 58), Конате, Ван Дейк, Робертсон (Керкез, 86); Гравенберх, Собослай; Салоҳ, Вирц (Нгумоа, 73), Гакпо (Макаллистер, 58); Исак (Экитике, 58).
Атлетико Мадрид: Облак; Льоренте, Ле Норман, Ленгле, Галан; Симеоне, Барриос, Галлахер (Молина, 61), Гонсалес (Пубиль, 77); Распадори (Коке, 52), Гризманн (Сёрлот, 61).