Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ. "Интер" - чорак финалнинг навбатдаги иштирокчиси!

ЕЧЛ. "Интер" - чорак финалнинг навбатдаги иштирокчиси!

"Интер" Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг иккинчи ўйинида "Фейеноорд"ни мағлуб этди - 2:1. Ўйин Миланда "Жузеппе Меацца" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида миланликлар форварди Маркус Тюрам ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида меҳмонлар пенальтидан урилган гол эвазига жавоб қайтарди. Иккинчи бўлим бошида "Интер" ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли пенальтини аниқ амалга оширди.

"Интер" икки ўйин натижасига кўра чорак финалга чиқди (биринчи ўйин - 2:0), у ерда "Байер"ни мағлуб этган "Бавария" билан ўйнайди.

Киритилди: 04:32 12.03.2025. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!