Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ формати ўзгариши мумкин

ЕЧЛ формати ўзгариши мумкин

УЕФА Чемпионлар лигаси регламентига ўзгартиришлар киритиш имкониятини муҳокама қилмоқда. The Guardian хабарига кўра, турнирнинг плей-офф босқичида қўшимча вақтни бекор қилиш варианти муҳокама қилинмоқда. Бу ҳаракат Европанинг топ жамоалари ўйинчиларининг ўйин дақиқалари сонини камайтиради.

Қайд этиш жоизки, сафарда гол уриш қоидаси бекор қилинганидан кейин Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинлари табиий равишда тез-тез қўшимча бўлимларга ўта бошлади.

Маълумки, катта клублар вакиллари мунтазам равишда футбол тақвими ҳаддан ташқари тиғизлигидан шикоят қиладилар. Турнирлар сони ортиб бормоқда (32 жамоа иштирокидаги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати шу ёзда бўлиб ўтади) ва турнирларнинг ўзи ҳам кенгайишда давом этмоқда (Чемпионлар лигасига умумий босқичида ўйинлар сони 8 тага етди ва яна битта плей-офф босқичи қўшилди).

Киритилди: 20:49 06.02.2025. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!