Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" сафарда "Лилль"ни енгиб, "Барселона"нинг рақибига айланди

ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" сафарда "Лилль"ни енгиб, "Барселона"нинг рақибига айланди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида "Лилль"ни мағлуб этди - 2:1. Учрашув "Пьер Моруа" стадионида бўлиб ўтди.

Немислар сафида голларга пенальтини аниқ амалга оширган Эмре Жан ва Максимилиан Байер муаллифлик қилди. Француз клубининг ягона голи Жонатан Дэвид ҳисобига ёзилди.

"Боруссия" икки ўйин натижасига кўра EЧЛ чорак финалига чиқди (биринчи ўйин - 1:1), у ерда "Барселона" билан ўйнайди.

Киритилди: 03:04 13.03.2025. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!