Европа чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди ва ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Мюнхенликлар ўйинни яхши бошлашди: 20-дақиқада Чалобанинг автоголи эвазига ҳисоб очилди. Орадан етти дақиқа ўтиб, Кейн пенальтидан ҳисобни 2:0га етказди. Бироқ «Челси» зудлик билан жавоб қайтарди — Палмер 29-дақиқада гол урди.
Иккинчи бўлимда «аристократлар» устунликка эга бўлгандек кўринган бўлса-да, «Бавария» қарши ҳужумдан самарали фойдаланди: 63-дақиқада Кейн яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа, «Бавария» ўйинда 3:1 ҳисобида зафар қучди ва ғалабалар сериясини давом эттирди. «Челси» эса мавсумда илк марта мағлубиятга учради. Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб дубль муаллифи Харри Кейн топилди.
Чемпионлар лигаси. Умумий босқич, 1-тур
17 сентябрь. Мюнхен. «Альянц Арена» стадиони
Бавария (Германия) — Челси (Англия) 3:1 (2:1)
Голлар: Чалоба, 20 (1:0, автогол). Кейн, 27 (2:0, пенальти). Палмер, 29 (2:1). Кейн, 63 (3:1).
Бавария: Нойер; Лаймер, Та (Ким, 46), Де Лигт, Станишич (Боэ, 50); Павлович (Горецка, 64), Диас, Олисе (Жексон, 90+1); Гнабри (Бишоф, 90+1), Кейн (С) (Горецка, 64), Сане.
Челси: Санчес; Гюсто, Чалоба, Силва, Кукурелья; Кайседо, Энцо Фернандес (Эстевао, 78); Палмер, Нету (Сантос, 70), Жоао Педро (Гарначо, 70); Жеймс (С) (Нколо, 70).