"Барселона" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси-2025/26 умумий босқичи 2-туридан ўрин олган баҳсда "ПСЖ"га 1:2 ҳисобида ютқазди. Ўйин "Олимпик Льюис Компанис" стадионида бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимда голларга Ферран Торрес ва Сенни Маюлу муаллифлик қилди. 90-дақиқада Гонсалу Рамуш ўз голи билан парижликларга ғалаба келтирди.
"ПСЖ" икки турда 6 очко жамғариб, EЧЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Барселона" 3 очко билан 16-поғонадан жой олган.
Чемпионлар Лигаси, 2-тур
01.10.2025, чоршанба, 23:59
Барселона - ПСЖ - 1:2
Голлар: Торрес, 19 (1:0). Маюлу, 38 (1:1). Рамуш, 90 (1:2)
Барселона: Шесни, Кубарси, Гарсия (Кристенсен, 86), Мартин (Бальде, 72), Кунде, Педри (Берналь, 79), де Йонг, Ольмо (Касадо, 72), Рэшфорд (Левандовски, 72), Ямаль, Торрес
ПСЖ: Шевалье, Забарный, Пачо, Нуну Мендеш, Хакими, Витинья, Заир-Эмери, Руис (Рамуш, 72), Барколя (Ли Кан Ин, 80), Мбай (Эрнандез, 65), Маюлу (Нджанту, 80)
Огоҳлантиришлар: де Йонг, 32. Ольмо, 57. Касадо, 78. Ямаль, 90 - Нуну Мендеш, 44. Хакими, 87