"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб ўйинида "Астон Вилла" меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Меҳмонларнинг голларига Ашраф Ҳакимий ва Нуну Мендеш муаллифлик қилди. Мезбонлар сафида Юри Тилеманс, Жон Макгинн ва Эзри Конса ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Икки ўйин натижасига кўра, "ПСЖ" 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди (биринчи ўйин - 3:1 парижликлар фойдасига).
Луис Энрике жамоаси Чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди. Финалга чиқиш учун "ПСЖ" "Реал" ва "Арсенал" қарама-қаршилигида ғолиб билан ўйнайди (биринчи ўйин - 3:0 "канонирлар" фойдасига).