Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эболадан азият чекаётган Конгода иккита кема тўқнашди, қурбонлар бор

Эболадан азият чекаётган Конгода иккита кема тўқнашди, қурбонлар бор

Конго Демократик Республикасидаги (КДР) Конго дарёсида иккита кема тўқнашди.

Бу ҳақда Okapi радиостанцияси хабар бермоқда.

Йўловчилар билан тўла кемалар кеча кечқурун номаълум шароитларда тўқнашди ва Нгомбе-Луколела қишлоғи (Экватор вилояти) яқинида чўкиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўқнашув натижасида ҳалок бўлганлар бор, аммо аниқ сони ҳозирча номаълум. Радиостанция хабар беришича, тахминан 30 киши қутқарилган. Баъзи йўловчилар бедарак йўқолган.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Расмий қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ҳали эълон қилинмаган.

Киритилди: 11:20 05.10.2026. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!