Швейцариянинг Лозанна шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.
Уч кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан дунёнинг 77 давлати орасида ТОП-6 таликдан жой олди. Мусобақанинг сўнгги куни жамоамиз учун муваффақиятли келди. -90 кг вазн тоифасидаги беллашувлар дзюдочиларимиз бенефисига айланиб кетди.
Умар Бозоров шарафига Швейцария заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Бозоров фаолиятидаги учинчи "Grand Slam" медалини қўлга киритди. У шу кунгача "Tbilisi Grand Slam 2025" да олтин, "Ulanbator 2025" да кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Олтин медал:
-90 кг: Умар Бозоров
Кумуш медаллар:
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Нурбек Муртазоев
Бронза медаллар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев