Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка барҳам берилмоқда

ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка барҳам берилмоқда

❗️ Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида мамлакатимизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, уюшган жиноятчилик ва гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши жорий йилнинг 20 январидан бошлаб ўтказилаётган кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.

1️⃣ Жумладан, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда Бекобод шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс шартли харидорга 200 г “гашиш” моддасини 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, наркосавдогар ушбу пул маблағидан 6,9 млн сўмини 1989 й.т. ҳамшаҳарига берган вақтида у ҳам ушланиб, унинг ёнидан 500 г “гашиш” моддаси олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Бекобод тумани ҳудудида “Cobalt” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1973 й.т. шахснинг ёнидан 600 г “опий” моддаси олинди.

У мазкур гиёҳвандлик воситасини Бекобод шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. танишидан 5 минг АҚШ доллари ҳамда 5 млн сўмга сотиб олганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада бекободлик наркосавдогарнинг яшаш хонадонидан 1 кг 47 г “опий” ҳамда унинг 2 нафар жиноий алоқаларидан эса 335 г “опий” моддаси олинди.

Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!