Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ДХХ ва Департамент боғча мудирасини жиноят устида қўлга олди

ДХХ ва Департамент боғча мудирасини жиноят устида қўлга олди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманида жойлашган 24-сонли мактабгача таълим муассаси мудираси М.Ҳасанова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) олий маълумотга эга, касбдошлари, жамоаси орасида ҳурмат қозонган мудиралардан бири саналган. У ўзи фаолият юритаётган боғчада ходимлари билан яхши муносабатда бўлган. Бироқ…

Ушбу муассаса ошпази С.Ботирова илтимос билан мудиранинг қабулига киради. У оилавий шароитига ёрдам бўлиши учун ўзи ишлаётган 0,75 штат бирлигидаги ишини 1 ставкага кўпайтириб беришни илтимос қилади. Мудира опа эса бу масала муаммосиз ҳал бўлиши учун озгина харажат қилиш кераклигини билдиради. Яъни 200 минг сўм эвазига иш битишини билдириб, тамагирлик қилади.

Ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини яхши билган фуқаро С.Ботирова мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гурлан туман бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Мазкур аризага асосан, Департаментнинг Гурлан туман бўлими ҳамда туман давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда мудира М.Ҳасанова ошпаз С.Ботированинг ишини 1 ставкага ўтказиб бериш эвазига ундан 200 минг сўм пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Гурлан туман бўлими томонидан фуқаро М.Ҳасановага  нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича Гурлан туман прокуратурасига юборилди.

Бу ҳақда, Департаментнинг Янгибозор тумани бўлими бошлиғи Неъматжон Авазов «Ҳуқуқ» газетасига маълум қилди.

Киритилди: 18:12 09.12.2018. Ўқилди: 2703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!