Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида жойлашган “U.F” оилавий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси харидорга 50 дона ампуладаги “Омнадрен 250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Данғара тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигда ўтказилган тезкор тадбирда Бувайда тумани “Янгиқўрғон” МФЙда жойлашган “V.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчичи харидорга 75 дона ампуладаги “Омнадрен 250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 4,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.