Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

DW: Россия тунда Украинанинг Суми ва Одесса вилоятларига ҳужум қилди

DW: Россия тунда Украинанинг Суми ва Одесса вилоятларига ҳужум қилди

"Россия қўшинлари 20 августга ўтар кечаси дронлар ёрдамида Ахтирка шаҳрига кенг миқёсли ҳужум уюштирди. Бу шафқатсиз зарбалар тинч аҳолига қарши қаратилган эди", дейилади Суми вилояти полицияси баёнотида.

Хабар берилишича, ҳужум оқибатида 12 киши яраланган, улар орасида икки нафар бола ҳам бор. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар йўқ. Шунингдек, 13 та хусусий уй ва битта кўп қаватли уй зарар кўрган. Дронлар урилган жойларда ёнғинлар юзага келган.

Бундан ташқари, тунда Россия дронлари Одесса вилоятининг Измаил туманига ҳам ҳужум қилди. Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипернинг маълум қилишича, зарба оқибатида бир киши жароҳатланган. Кипернинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида инфратузилма объектлари ва ишлаб чиқариш бинолари зарар кўрган.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати хабарига кўра, ҳужум оқибатида ёқилғи-энергетика инфратузилмасига тегишли объектда йирик ёнғин юзага келган.

Киритилди: 15:51 20.08.2025. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!