Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

DW: Исроил ҲАМАС матбуот котиби ўлдирилганини эълон қилди

 DW: Исроил ҲАМАС матбуот котиби ўлдирилганини эълон қилди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҲАМАС матбуот котиби Абу Убайда ҳалок бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Абу Убайда Ғазо шаҳрига уюштирилган зарба натижасида ўлдирилган. Ҳаракат ҳозирча бу маълумотни тасдиқламади.

Абу Убайда узоқ йиллар давомида ҲАМАС видеомурожаатларида ҳарбий кийим ва юзини беркитган ҳолда чиқиб келган, дея ёзмоқда DW.

Унинг сўнгги баёноти 29 август куни эълон қилинган бўлиб, ўшанда Исроил ҳарбийлари Ғазода янги ҳужум бошлаган ва шаҳар ҳудудининг бир қисмини “жанговар ҳаракатлар учун хавфли зона” деб эълон қилган эди.

Киритилди: 12:24 01.09.2025. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!