Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

DW: Евроиттифоқ 14 май куни Россияга қарши 17-санкциялар пакетини маъқулламоқчи

DW: Евроиттифоқ 14 май куни Россияга қарши 17-санкциялар пакетини маъқулламоқчи

Европалик дипломатларнинг қайд этишича, ушбу санкциялар пакети Европа Иттифоқига аъзо давлатлар делегациялари орасида сезиларли ихтилофларга сабаб бўлмаган, шу сабабли элчилар даражасидаги музокаралар тез ўтган. Шу билан бирга, айрим делегациялар Еврокомиссия томонидан яқинда киритилган янги тузатишларни чуқурроқ ўрганиш учун қўшимча вақт сўрашган.

"17-санкциялар пакети бўйича навбатдаги муҳокама 14 май куни белгиланган, дипломатлар унинг айнан шу куни маъқулланиши эҳтимолини истисно этмаяпти. Агар шундай бўлса, санкциялар Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг 20 май куни бўлиб ўтадиган йиғилишида расман қабул қилиниши мумкин", дея хабар бермоқда DW.

Бу нуқтаи назарни Евроиттифоқнинг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам тасдиқлаган. У 8 май куниёқ 17-санкциялар пакетининг яқин кунларда қабул қилинишига умид қилишини билдирган эди.

"Биз уни 20 май куни бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар кенгашида қабул қилишни режалаштирмоқдамиз. Унда жуда кўп элементлар бор, аммо ҳали тўлиқ келишувга эришилмаган. Россия тинчликни исташи учун биз унга нисбатан босимни кучайтиришимиз керак, санкциялар эса мана шундай босим воситаларидан биридир",— дея таъкидлади Каллас.

Янги санкциялар пакетининг энг муҳим таркибий қисми сифатида Россиянинг “соя флотига” мансуб яна 200 тагача кема санкциялар рўйхатига киритилишини қайд этиш мумкин. Шунингдек, санкциялар рўйхатидаги жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини ҳам кенгайтириш режалаштирилган.

Киритилди: 21:03 12.05.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!