Нашрнинг хабар беришича, депутатлар Германия Федератив Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган ва ҳукуматни бюджет маблағларини тежамкорлик билан сарфлашга мажбур қилувчи “қарз тўсиғи” механизмини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаган.
Мудофаа харажатлари ва федерал ерлар эҳтиёжлари учун ушбу “тўсиқ”ни юмшатишга қарор қилинди. Шунингдек, махсус инфратузилма жамғармаси учун 500 миллиард евро ажратишга келишилди.
Қонун лойиҳаси ХДИ/ХСИ парламент фракцияси ва Германия Социал-демократик партияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 513 депутат томонидан қўллаб-қувватланди, 207 парламент аъзоси эса қарши чиқди. Энди қонун лойиҳасини федерал ерлар вакиллик органи — Бундесрат маъқуллаши керак.