Жаъфари Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ дўст танлашда қуйидагича тавсия берганлар: “Беш тоифа инсон билан дўст тутинманг:
Ёлғончи билан: чунки ҳар лаҳза алданиб қолишингиз мумкин. У мисоли сароб – узоқни яқинлаштириб, яқинни узоқлаштириб кўрсатади;
Аҳмоқ билан: зеро, у сизга фойда келтираман деб зарарга бошлайди;
Хасис билан: энг муҳтож пайтингизда сизни ташлаб кетади;
Қўрқоқ билан: чунки у таҳликали пайтда сиздан қочади;
Фосиқ билан: зеро, у сизни бир ҳовуч таом ёки ундан озига алмашиб юборади”.
Manba: azon.uz