Телеграм асосчиси Павел Дуров Руминияга келишга ва президентлик сайловларининг иккинчи босқичи натижалари устидан шикоят қилиш доирасида мамлакатдаги сайлов жараёнига эҳтимолий аралашув масаласи бўйича кўрсатма беришга тайёрлигини айтди.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида сайловда мағлуб бўлган Жорж Симеоннинг сўзларига жавобан ёзган.
"Агар бу Руминия демократиясига ёрдам берса, мен келишга ва кўрсатма беришга тайёрман," - дея Дуровнинг сўзларини келтиради РИА Новости.