Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров марказлаштирилмаган Cocoon махфийлик тармоғи ишга туширилганини маълум қилди. Бу ҳақда тадбиркор 30 ноябрь куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
"Бизнинг марказлаштирилмаган махфийлик ҳисоблаш тармоғимиз Cocoon ишга туширилди. Сунъий интеллектга оид биринчи фойдаланувчи сўровлари энди Cocoon томонидан 100% махфийлик билан қайта ишланади", деб ёзади Дуров.
Унинг сўзларига кўра, лойиҳа қимматроқ ва ёмон махфийликни таъминловчи марказлашган ҳисоблаш хизматларини алмаштиради.
Дуров платформани анъанавий ҳисоблаш қуввати провайдерлари билан боғлиқ иқтисодий ва махфийлик муаммоларига ечим сифатида кўради.