Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дуров Францияни Руминия сайловига таъсир ўтказишда айблади

Дуров Францияни Руминия сайловига таъсир ўтказишда айблади

Telegram асосчиси Франция разведкасини Руминия президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринганликда айблади.

"Шу йил баҳорда Hôtel de Crillion меҳмонхонасидаги “жанглар зали”да Франция разведкаси раҳбари Никола Лернер мендан Руминиядаги президентлик сайловлари арафасида консерватив овозларни блоклашни сўради. Мен рад этдим. Биз Россия, Беларус ёки Эрондаги намойишчиларни блокламаганимиз каби, Европада ҳам бундай қилмаймиз", — деб ёзди Павел Дуров.

Аввалроқ у Ғарбий Европадаги бир мамлакат уни Руминия президентлигига номзодлардан бирининг тарафдорларини блоклашга мажбурламоқчи бўлганини маълум қилган эди.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги эса Telegram асосчисининг даъволоарини рад этди ва уни ёлғон маълумот тарқатишда айблади.

Киритилди: 10:01 19.05.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!