Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дуров: "Францияда ҳар қандай технология компанияси жиноятчи деб эълон қилиниши мумкин"

Дуров: "Францияда ҳар қандай технология компанияси жиноятчи деб эълон қилиниши мумкин"

Telegram асосчиси Павел Дуровнинг айтишича, мамлакат аҳолиси ҳисобидан ўз мартабасини кўтараётган француз мутасаддиларининг хатти-ҳаракатлари технология соҳасига ўнлаб йиллар давомида жалб қилинган сармояни минималлаштиради.

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Айни пайтда Франциядаги ҳар қандай технология компаниясини "жиноий гуруҳ" деб эълон қилиш мумкин. Технологиялар соҳасига сармоя жалб қилиш бўйича ўн йиллик саъй-ҳаракатлар бир неча бюрократлар томонидан ўз мартаба ва сиёсий мақсадларини - француз халқи ҳисобига йўқ қилинмоқда", деб таъкидлади Дуров.

Эслатиб ўтамиз, америкалик миллиардер Илон Маскга тегишли бўлган Х компанияси аввалроқ Франция расмийлари унга нисбатан "алгоритмларни манипуляция қилиш ва сохта маълумотларни олиш" бўйича тергов бошлагани ҳақида хабар берган эди. Х алгоритм манипуляцияси ҳақидаги айбловларни ёлғон деб атади.

Киритилди: 11:15 22.07.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!