Бугун 22 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёнинг энг бой одамлари рейтинги ўзгарди

Дунёнинг энг бой одамлари рейтинги ўзгарди

 

 

SpaceX космик компанияси асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маск дунёдаги энг бой одам мақомидан ажралди, деб ёзади Bloomberg Billionaires Index рейтингига таяниб, «РБК». Amazon асосчиси Жефф Безос ундан ўзиб кетди.

Америка биржаларида савдолар якунлангач, Маскнинг бойлиги 190 миллиард долларга баҳоланди. Бир кун ичида у 4,58 миллиард долларга камайди. Безоснинг бойлиги эса 191 миллиард доллар деб баҳоланмоқда, бизнесмен бир кунда 372 миллион доллар йўқотган.

Ушбу рейтингнинг учинчи поғонасида эса Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс жойлашган, унинг активлари 137 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Маск 7 январь куни Безосни ортда қолдириб, дунёдаги энг бой бизнесменига айланганди. Ўша куни унинг бойлиги 9 миллиард долларга ўсиб, 186,5 миллиард долларни ташкил этди.

Безос 2017 йилдан бери сайёрадаги энг бой одам мақомини сақлаб турди. Forbes ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда у ўз капиталини 67,5 миллиард долларга кўпайтириб,182 миллиард долларга етказди.

 

Киритилди: 10:40 17.02.2021. Ўқилди: 2847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!