The New York Times хабар беришича, қарз олиш қиймати аллақачон кўплаб ривожланаётган иқтисодиётларда ҳаётий муҳим давлат харажатларини сиқиб чиқармоқда. Энди бу ҳолат кенгроқ ташвиш уйғотмоқда.
АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия ва Японияда давлат қарзининг рекорд ёки рекордга яқин даражага етгани иқтисодий ўсишни секинлаштириш ва бутун дунё бўйлаб молиявий беқарорликка сабаб бўлиши мумкин.
Мамлакатлар ичида эса бу шуни англатадики, қарз бўйича фоиз тўловлари соғлиқни сақлаш, йўллар, ижтимоий уй-жой, технологик ишланмалар ёки таълимга йўналтирилиши мумкин бўлган маблағлар ҳисобидан амалга оширилмоқда.
.
Янги қарзларга интилиш қарз олиш қийматини янада ошириб, солиқ тўловчилар маблағларининг тобора катта қисмини ютиб бормоқда. Бу эса бизнес, истеъмолчилар ва автокредитлар бўйича, шунингдек ипотека ва кредит карталари учун фоиз ставкаларининг ошишига олиб келиши ҳамда инфляцияни кучайтириши мумкин.
.
Кўплаб ҳудудларда инфратузилмани тиклаш ва илғор технологияларга сармоя киритиш эҳтиёжи ҳам ниҳоятда юқори. Европа Иттифоқининг ижро органи буюртмаси билан ўтказилган йиллик тадқиқотга кўра, 27 давлатдан иборат блок рақобатбардош бўлиш учун сунъий интеллект, ягона энергия тизими, суперкомпьютерлар ва кадрлар тайёрлаш каби йўналишларга қўшимча 900 млрд доллар сарфлаши зарур.