Apple симсиз қулоқчинлар бозорида биринчи ўринни эгаллайди, у бозорнинг деярли тўртдан бирини банд қилган. Дунёда энг кўп сотилган модел AirPods деб топилди. Мутахассислар 2025-йил охиригача Apple бозорнинг 21 фоизини эгаллашини тахмин қилишмоқда.
Xiaomi иккинчи ўринда, у 8 фоиз улуш олди. Учинчиси boAt компанияси бўлади -унинг улуши 2025 йил охирида 5 фоизни ташкил қилади. Сўнгра, Samsung ва JBL - мос равишда 5 ва 4 фоиздан кам.
Бундай эшитиш воситалари бозори 2025 йилда 3 фоизга ўсади. Бу кўрсаткич камида 2028 йилгача давом этади.