Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг кекса жуфтлик ёхуд 83 йиллик муҳаббат тарихи

Дунёдаги энг кекса жуфтлик ёхуд 83 йиллик муҳаббат тарихи

Флоридада (АҚШ) истиқомат қилувчи Лайл ва Элеонора Гиттенслар дунё рекордини янгилади: улар инсоният тарихидаги энг кекса оила сифатида расман тан олинди.

Лайл ва Элеонора 1941 йилда Кларк университетида ўқиётган чоғи танишган. Бир йилдан кейин турмуш қуришган, аммо ҳеч қанча вақт ўтмасдан Лайл Иккинчи жаҳон урушига чақирилади. Ҳомиладор Элеонора турмуш ўртоғига омон қайтишига ишонч билдириб ҳар куни хат ёзади.

Элеоноранинг ишончи ўзини оқлаган — Лайл урушдан қайтган, уларнинг оиласи яна бирлашган. Бугун Лайл 108, Элеонора 107 ёшда, улар нафақат юз ёшдан ошган нуронийлар, балки 83 йил бирга яшаган мустаҳкам оила сифатида дунё рекордчилари.

Узоқ йил бирга яшаш ва узоқ умр кўриш сирига қизиққанларга улар оддий жавобни айтишади: «Шунчаки муҳаббатли бўлинг!»

Киритилди: 12:26 11.11.2025. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!