35 ёшли Туркиялик Султан Козен дунёдаги энг дароз одам ҳисобланади. Унинг бўйи 2,51 метр, деб ёзади Даракчи нашри.
Сайёрамизнинг энг кичкина аёли (бўйи 68,2 см) ушбу гигант одам билан Мисрда фотосессия қилиш учун учрашди.
Джойти Амге 2001 йил дунёнинг энг кичкина аёли деб эълон қилинган эди. Учрашувда жуссаси майдагина аёл ўзини чўмолидек ҳис қилди.
Султан Козен ҳам 2001 йили дунёнинг энг бўйи узун одами деб тан олинган ва Гиннес Рекордлар китобига киритилган эди.
Гиннес рекордчиларининг учрашув видеосини қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.