Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Дунёда илк бор робот-жарроҳ томонидан ўпка трансплантацияси амалга оширилди

A A A
Дунёда илк бор робот-жарроҳ томонидан ўпка трансплантацияси амалга оширилди

Испаниянинг Барселона шаҳридаги Vall d'Hebron шифохонасида 65 ёшли беморга робот-жарроҳ томонидан ўпка кўчириб ўтказилди.

Операция чоғида янги усул қўлланилди. Яъни шикастланган ўпка кўкрак қафасини очмасдан, беморнинг тўш суяги остидаги кичик кесма орқали олиб ташланиб, ўрнига янгиси ўрнатилди.

Маълум бўлишича, фақат кичик кесма ҳосил қилиш жараёни шифокор қўли билан бажарилган. Қолган барча юмушлар Да Винчи номли роботнинг "тўртта моҳир қўли" ёрдамида уддаланди.

Мутахассислар ушбу янги жарроҳлик технологияси нисбатан хавфсиз ва каминвазив бўлиб, келгусида минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради, деган хулосада.

Киритилди: 22:18 18.04.2023. Ўқилди: 1995 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!