Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Дунёда ҳар йили сил касаллигидан 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади

Дунёда ҳар йили сил касаллигидан 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади

Маълумотларга кўра, дунёда ҳар йили сил касаллигидан 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади.

Хасталик эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин. Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2035 йилгача туберкулёздан ўлим кўрсаткичларини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сил касаллигининг дориларга чидамли турини даволаш бўйича янги тавсиявий қўлланмасини эълон қилди.

Унга кўра, туберкулёзнинг дори воситаларига чидамли тури билан хасталанган 12 ва ундан катта ёшдаги беморларга рифапентин, изониазид, пиразинамид ва моксифлоксатсин препаратларидан иборат 4 ойлик муолажа схемаси буюрилиши мумкин.

Туберкулёзнинг енгил формаси билан оғриган 3 ойликдан 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга 4 ойлик даволаш режими қўлланилиши лозим. Шу пайтгача амал қилиб келган 6 ойлик муолажа курси ҳам муқобил вариант сифатида қолдирилади.

ЖССТнинг дориларга чидамли бўлган сил касаллигини даволаш бўйича аввалги кўрсатмалари изониазид, рифампицин, этамбутол ва пиразинамиддан иборат 6 ойлик режимни ўз ичига олган эди. Ўтган даврда ушбу схема беморларнинг 85 фоизида самара бериши тасдиқланди. Шундан келиб чиқиб, ташкилот май ойи бошида бу борадаги кўрсатмаларига маълум ўзгартиришлар киритди.

Туберкулёзнинг рифампицин препарати чидамли турига қарши 6 ойлик ва муқобил равишда бедаквилин ҳамда линезолид билан даволашга қаратилган 9 ойлик муолажа курси тавсия этилди. Бундан ташқари, ЖССТ жорий йилда болаларда сил касаллигини даволаш бўйича янги кўрсатмаларини ҳам эълон қилди. У хасталик ташхиси, муолажа давомийлиги ва схемаларига доир ўзгаришларни қамраб олади.

Киритилди: 18:50 27.05.2022. Ўқилди: 2418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!