Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
"Хонобод шаҳрида ўтказиладиган “Дунё Садолари” халқаро мусиқий фестивали муносабати билан, 2025 йилнинг 15-16-17 август кунлари, Хонобод шаҳрига олиб борувчи Давлат аҳамиятига молиқ D-138 автомобиль йўлининг 0-45 км.лари(Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманлари)да ҳамда М-41 автомобиль йўлининг 576-585 км.лар оралиғи(Хонобод шаҳри)да соат 15:00дан 24:00га қадар N2, N3 тоифали юк автомобиллари, қишлоқ хўжалиги ва махсус техникалари учун ҳаракат тўлиқ чеклананишини маълум қиламиз.
Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, шу куни вақтинчалик айланма йўллардан ҳаракатланишлари тавсия этилади!" - дейилади вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати баёнотида.