Бугун 22 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Дунё “озиқ-овқат уруши”га дуч келиши мумкин

Дунё “озиқ-овқат уруши”га дуч келиши мумкин

Агар Украина ғалласини етказиб беришдаги муаммолар сақланиб қолса, дунё “озиқ-овқат уруши”га дуч келиши мумкин. Италия Ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо “La Stampa” газетасига берган интервьюсида шундай огоҳлантириш берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Ўтказилган барча тадқиқотлар шуни кўрсатадики, буғдой ва дон етишмаслигидан халос бўлишнинг ягона йўли бор: буғдойни Украинадан денгиз орқали олиб ўтиш имконини берувчи ҳимояланган йўлак яратиш. Қуруқликдаги йўллар билан бу жуда қийин... Акс ҳолда, биз оддий озиқ-овқат инқирозига эмас, беҳисоб оқибатларга олиб келадиган озиқ-овқат урушига дуч келамиз”, дейди Ди Майо.

Маълумот ўрнида, Россия ва Украина биргаликда жаҳон бозорига буғдой ва арпанинг 30 фоизини, маккажўхорининг 20 фоизини ва кунгабоқар ёғининг деярли 75 фоизини етказиб берадилар.

Киритилди: 23:34 21.05.2022. Ўқилди: 2656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!