Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Покистонлик талабалар Қирғизистонни оммавий равишда тарк этмоқда

Покистонлик талабалар Қирғизистонни оммавий равишда тарк этмоқда

Покистонлик талабалар Қирғизистонни оммавий равишда тарк этмоқда — Бишкекда юз берган тартибсизлик оқибатлари.

🎓Покистон ҳукумати Қирғизистондаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 540 та фуқаросини тижорат рейслари орқали ўз ватанига қайтармоқда. Бунга сабаб эса 17 май кечасида содир бўлган зиддиятли ҳолат эканлиги айтилмоқда.

❗️Маълум бўлишича, бир неча талаба ўзаро муштлашган. Бу ҳолат маҳаллий блогерлар томонидан тасвирга олиниб, "Қирғиз талабалари чет эл талабалари томонидан калтакланмоқда" каби сарлавҳалар билан тарқатилгач, умумий аҳоли қўзғалиб, меҳмон талабаларга ташланиб кетишган. Кўнгилсиз ҳодисада 29 киши жабрланган.

🟢Ҳолатга бефарқ бўлмаган Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакили ҳам "Ўзбекистонлик талабалардан Қирғизистон қоидаларига тўлиқ амал қилишлари"ни сўраб ахборот тарқатган. (https://t.me/uzbyoshlar_kg/12998)

🇺🇿Мазкур нохуш воқеада ўзбек талабаларининг ҳам иштироки ёки жабрлангани ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ.

Киритилди: 17:43 21.05.2024. Ўқилди: 3296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!