Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Дубайда қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

Дубайда қийин аҳволда қолган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

У муолажа давомида у 17 минг 835 АҚШ доллари ва БАА ҳудудида ноқонуний қолгани учун 4 минг 550 АҚШ доллари миқдорида қарз бўлган эди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Дубайдаги "Al Rashid" шифохонасида қийин аҳволга тушиб қолган ва консуллик-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган юртдошимиз О.К. Ватанга қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Бош консулхонаси маълумотга кўра, ватандошимиз соғлигида кузатилган муаммолардан шикоят қилиб, "Al Rashid" шифохонасига ётқизилган. Муолажа давомида у 17 минг 835 АҚШ доллари ва БАА ҳудудида узрли сабаб билан бўлса-да ноқонуний қолгани учун 4 минг 550 АҚШ доллари миқдорида қарз бўлган. Шу сабабли О.К.га мазкур шифохона ва БААни тарк этиш учун тақиқ қўйилган.

Вужудга келган муаммони яқиндан ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида дипломатлар "Al Rashid" шифохонаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари билан музокара олиб борди.

Музокаралар натижасида БАА томони ҳамюртимизнинг барча қарзларидан воз кечди ва Ўзбекистонга қайтишига изн берди.

Бош консулхона ва Амирликлардаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти томонидан О.К.га "Дубай - Тошкент" авиақатновига чипта сотиб олинди ва у 15 ноябрь куни соғ-саломат Ўзбекистонга қайтди.

Киритилди: Бугун 11:57. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!