Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум 2023 йилнинг февраль ойида учинчи марта ота бўлди. Бўлажак амир шу вақтга қадар эгизак фарзандлари — ўғли Рашид ва қизи Шайхни тарбиялаётган эди.
Янги туғилган чақалоққа Муҳаммад бин Ҳамдан бин Муҳаммад Ал Мактум деб исм қўйилган. У Инстаграмъдаги саҳифасига отаси ва ўғли билан тушган суратларини жойлади.
Бундан ташқари, Ҳамдан ўғлини қучоқлаб, унга хушмуомалалик билан қараб тургани акс этган суратни ҳам тақдим этган.
“Аллоҳ уларни ўз паноҳида асрасин”, — деб изоҳ қолдирган Дубай шаҳзодаси суратлар остига.
Маълумот учун, 2019 йилнинг 15 май санасида Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайх бин Саид бин Сани ал-Мактумга уйланган эди. Ҳамдан 2021 йилнинг май ойида илк марта ота бўлган.