Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Дружба» нефт қувурида авария юз берди

«Дружба» нефт қувурида авария юз берди

2 декабр, душанба куни PERN миллий қувур оператори хабарига кўра, Полша «Дружба» нефт қувуридан бир кун аввал содир бўлган ёнилғи сизиб чиқишига қарамай, Германияга нефт етказиб беришда давом этмоқда. Сизиб чиқиш 1 декабр куни эрталаб давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан Пневи шаҳри яқинида Германиядаги нефтни қайта ишлаш заводига нефт етказиладиган ғарбий участканинг иккита линиясидан бирида аниқланган.

Шикастланган линияда нефт етказиб бериш тўхтатилди, иккинчи линия орқали етказиб бериш давом этмоқда. Воқеа содир бўлган жойда таъмирлаш ишлари олиб борилади: хомашёни тайёрлаш ва алмаштиришдан сўнг, сизиб чиқиш юз берган участка янгиси билан алмаштирилади.

Ҳодиса сабабларини PERN таркибидаги ички қўмита ўрганади. Компаниянинг таъкидлашича, у қувур линиясига шикаст етказилишининг барча мумкин бўлган версияларини кўриб чиқмоқда — техник носозликдан тортиб то диверсиягача.

«Дружба» — Россиянинг энг йирик қувури бўлиб, у орқали Европага нефт юборилади. Беларуснинг Мозирида нефт қувури тармоқлари бўлиниб, жанубий тармоғи Украина, Венгрия, Словакия ва Чехияга, шимолий тармоғи Полша ва Германияга боради. Россиядан нефтни шимолий тармоқ орқали етказиш Европа Иттифоқининг санкциялари туфайли тўхтатилган, бироқ жануб орқали тўхтатилгани йўқ.

Авария «Дружба»нинг шимолий тармоғида содир бўлган.

Киритилди: 18:12 03.12.2024. Ўқилди: 1161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!