Бельгиянинг Леж шаҳрида жойлашган иккинчи аэропорти дронларнинг учиши кузатилгани сабабли парвозларни тўхтатди.
Reuters агентлиги хабар беришича, Брюсселдаги "Завентем" халқаро аэропорти ҳам дрон кузатуви туфайли ўз фаолиятини тўхтатган, айрим рейслар Льеж шаҳрига йўналтирилган.
Бельгиянинг Soir нашри хабарига кўра, маҳаллий вақт билан 21:30лар атрофида Брюссел аэропорти ўз фаолиятини тиклади. Нашр маълумотларига кўра, ҳаво қатнови тўлиқ тикланган. Айни дамда аэропорт раҳбарияти ҳодиса юзасидан ички текширув ўтказмоқда.
Германия ва Нидерландияга қўна олмаган бир қанча самолётлар режалаштирилган рейсларни қайта бошлаш учун Брюссел аэропортига қайтади.
Кейинроқ VRT Льеж аэропорти ҳам фаолиятини тиклагани ҳақида хабар берди. Льеж аэропорти биринчи навбатда юк рейсларини амалга оширади, шунинг учун бу тўхтатиб туриш мунтазам йўловчи рейсларига таъсир қилмади.